ФИФА расмий сайтида 2016 йил мураббийи номи учун якуний учлик маълум қилинди.

Клаудио Раньери («Лестер»), Фернанду Сантуш (Португалия терма жамоаси) ва Зайнидин Зидан («Реал») ФИФА наздида йил мураббийлигига номзодлар ҳисобланади.

Тарихда илк марта йил мураббийини аниқлашда оддий мухлислар ҳам иштирок этмоқда. Улар ФИФА расмий сайтида ўз танловларини амалга оширишлари мумкин бўлади.

Энг яхши мураббий ФИФА тақдимот маросимида эълон қилинади. Маросим 2017 йилнинг 9 январида Цюрих шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу рўйхатнинг кенгайтирилган кўринишидан яна Дидье Дешам (Франция), Йоахим Лёв (Германия), Крис Коулман (Уэльс), Ларс Лагербек (Исландия терма жамоаси собиқ бош мураббийи), Майкл О'Нил (Шимолий Ирландия), Унаи Эмери («Севилья»/«ПСЖ»), Лоран Блан («ПСЖ» собиқ бош мураббийи), Хосеп Гвардиола («Бавария»/«Манчестер Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Луис Энрике («Барселона»), Херардо Мартино (Аргентина терма жамоаси/«Атланта Юнайтед»), Маурисио Почеттино («Тоттенхэм Хотспур»), Диего Симеоне («Атлетико»), Игнасио Амбриз («Америка»), Хуан Антонио Пицци (Чили), Рейнальдо Руэда («Атлетико Насьональ») ва Руй Витория («Бенфика») ўрин олган эди.