1 декабрь куни Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» клуби мухлислари стадион ва атроф ҳудудда йиғилиб, авиаҳалокатда нобуд бўлган Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футболчилари хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

Қайд этиш керакки, 1 декабрь куни бу стадионда Судамерикана кубоги финали ўтказилиши керак эди. Унда «Атлетико Насьонал» ва «Шапекоэнсе» клуби куч синашиши кутилганди.

Fox Sports хабарига кўра, «Атанасио Хирадот» стадиони бу тадбирга йиғилган мухлисларни ўз бағрига сиғдиролмади. Медельин маъмуриятининг хабарига кўра, шу куни 130 минг нафар мухлис кўчаларга чиққан.