Instagram'даги машҳурлик сирлари нимада?

Lifestyle 02 Декабрь 2016 8503

Ижтимоий тармоқларда умуман танилмаган Bloomberg Businessweek журналисти Макс Чафкин ажойиб тажриба ўтказиб кўришга қарор қилди: у ўзининг Instagram саҳифасини "фикрлар етакчиси" даражасига кўтариш учун маркетинг агентлигига мурожаат қилди. Унинг қандай қилиб юлдузга айлангани ҳақида Bloomberg сайти журналисти маълум қилди

Тажрибага қадар Чафкиннинг Instagram саҳифасида 212 нафар фолловери бўлган. Тадқиқот мақсади - фолловерлар сонини максимал даражада ошириш ва реклама шартномаларини тузиш бўлган. 

Чафкин билан ҳамкорлик қилган агентликнинг версиясига кўра, 10-100 минг фолловери бўлган Instagram блогери реклама пости учун 250 долларгача маош олиши мумкин. 500 мингдан зиёд фойдаланувчиси бўлган блогерлар эса бир пост учун 5 минг долларгача қўлга киритишлари мумкин. 

Дастлаб мутахассислар Чафкиннинг ташқи кўринишини  ўзгартиришди: унинг сочлари замонавий урфга мосланди ва бренд кийимлар кийдирилди. Чафкин модель кўринишига келтирилади. У ўзи истеъмол қилган таомлар, шунингдек турмуш тарзи ҳақида маълумот берувчи турли хил суратларини жойлади. 

 

Фото: @mchafkin
Фото: @mchafkin
Фото: @mchafkin
Source: Instagram

Фолловерлари сонини ошириш учун унга имкон қадар кўпроқ хештеглар қўллаш ҳамда бошқаларнинг суратларини "лайклаш"ни тавсия қилишди. Иккала ҳолатда ҳам у бу жараённи осонлаштирувчи махсус иловалардан фойдаланган. 

Бундан ташқари, маркетологлар блогерга бир кунда учтадан пост қўйишни маслаҳат беришди. 

Маркетологларнинг саъй-ҳаракатлари билан журналистнинг фолловерлари сони бир ойда етти баробарга ошди. Бугунги кунга келиб, унинг саҳифасига 2 мингдан зиёд одам ёзилган. Шу билан бирга унга модельер билан ҳамкорлик қилиш таклифи келиб тушган. 

 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар