Instagram 1 декабрь куни 2016 йил якунларини сарҳисоб қилди. Унга кўра дунёдаги энг машҳур саҳифалар, хэштеглар ҳамда геотеглар маълум қилинди. Бу ҳақда TJ компания вакилларига асосан хабар берган.

Фото: newyorker.com

Instagram’да энг машҳур бўлган шаҳар рўйхатининг биринчи поғонасини Нью-Йорк эгаллади. Кейинги ўринлар Лондон ва Москвага насиб этди. Шунингдек, рўйхатда Сан-Паулу, Париж ва Санкт-Петербург шаҳарлари ҳам бор.

Фото: billboard.com

Сервиснинг энг машҳур фойдаланувчилари орасида эса биринчи ўрин қўшиқчи ва актриса Селена Гомесга насиб этди. Унда 103 миллион обуначи бор. Кейинги ўринларни Тэйлор Свифт (93,9 миллион), Ариана Гранде (90,3), Бейонсе (89,3) ва Ким Кардашьян (88,3) банд этди.

Дунёдаги энг машҳур жойлар рўйхатидан эса Disney кўнгилочар боғлари, Universal Studios кўнгилочар масканлари ва Нью-Йоркдаги марказий боғ ўрин эгаллади.