Истанбулнинг Буюкчекмеже туманида нефть маҳсулотлари бўлган автоцистернанинг портлаб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки нафар инсон жароҳатланди, деб хабар бермоқда Cumhuriyet.

Аввалроқ, турк ОАВлари танкердаги портлаш ҳақида хабар тарқатганди, бироқ бу ахборот тасдиқланмади.

Тахминий маълумотларга кўра, ҳодиса пайванд қилиш ишлари вақтида содир бўлган. Воқеа жойига ўт ўчириш хизмати ходимлари ва тез ёрдам машиналари келиши давом этмоқда.