КХДР Жанубий Корея билан чегарада кенг қамровли артиллерия машқларини бошлади

Жамият 02 Декабрь 2016 3865
Фото: Vesti.ru

КХДР Жанубий Корея билан чегарада кенг қамровли артиллерия машқларини бошлади. Бу ҳақда «Интерфакс» Шимолий Корея Марказий телеграф агентлигига асосан хабар берган.

«Уруш бошлангудек бўлса, Жанубий Корея кучларига шундай кучли зарба бериладики, бу уларга ҳаттоки жавоб ҳаракатини амалга оширишга ҳам имкон бермайди. Улар Ердан буткул йўқ қилиб юборилади»,  - дея айтилади КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хабарида. Қўшимча қилинишича, «ҳеч ким ва ҳеч нарса омон қолмайди».

Аввалроқ, БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолия Кореяга нисбатан янги санкциялар киритгани хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар