Лас-Вегасда яшовчи 25 ёшли Стефани Рене Лоусон ўз йигитини ёмонотлиқ қилиш учун фейсбукда сохта аккаунтлар очган. Daily Mail нашрининг маълум қилишича, қиз бу қилмиши учун бир йиллик қамоқ жазоси олди.

Қиз ўзининг собиқ йигити билан айрилиқдан кейин фейсбукда унинг номидан сохта аккаунт очиб, ундан ўзига таҳдидлар юборган. Полиция йигитни ҳибсга олган, бироқ қиз кўрсатмаларида чалкашликларга йўл қўяётганини пайқаб қолган.

Охир-оқибат қиз йигитига туҳмат қилганини тан олган ва тегишли жазога тортилган. Йигитга қўйилган барча айбловлар бекор қилинган.