LG компаниясининг Бош ижрочи директори ўзгарди

Технология 02 Декабрь 2016 2907
Фото: LG

Жо Сеонг-жин (JoSeong-jin) LG’нинг 2017 йил арафасида компания фаолияти суратини ошириш учун лавозими кўтарилган 58 ходимидан бирига айланди.

СЕУЛ, 1 декабрь, 2016 йил – LG Electronics HomeAppliance&AirSolution (H&A) компанияси раҳбари, шунингдек, уч бошқарувчи директорлардан бири, компаниянинг барча муҳим қарорларига масъул Жо Сеонг-жин (JoSeong-jin) Бош ижрочи директор (CEO) этиб тайинланди. Шу ондан бошлаб жаноб Жо Сеонг-жин ташкилотнинг барча бўлинмалари, жумладан, H&A, MobileCommunications, HomeEntertainment ва VehicleComponents ишига жавобгар бўлади, шунингдек, дунё бўйлаб 120дан ортиқ маҳсулотни назорат қилади.

Жаноб Жо Сеонг-жин (60 ёш) 1976 йил  Goldstar компаниясида иш бошлаган бўлиб, 1980 йил илк бор LG автоматик кир ювиш машинаси устида иш олиб борган жамоа аъзосига айланади. H&A бўлинмаси президентига айланишдан аввал, 2015 йил у LG кир ювиш машиналари бошқармасига бошчилик қилади. 2007 йилда жаноб Жо Жанубий Корея ҳукумати томонидан янги технологиялар ва мамлакат саноатига қўшган ҳиссаси учун «Бронзали минора» ордени билан тақдирланади.  Сўнгги йилларда жаноб Жо Сеонг-жин LGнинг SignatureKitchenSuite ошхонасига ўрнатилган, шунингдек, «Интернет буюмлар» (IoT) ва «ақлли уй» соҳаларида компаниянинг келажакдаги фаолияти учун асосларни қуришда ишлатилган LG SIGNATURE  бренди каби янги премиум-класс маиший техника ишлаб чиқаришга ўтишида муҳим роль ўйнади. 

LG компаниясининг директорлар кенгаши шунингдек, айни дамда Россия ва МДҲ мамлакатларида LG Electronics  президенти лавозимида ишлаб келаётган жаноб Сонг Дахюн (58 ёш)ни HomeAppliance&AirSolutions бўлинмасининг президенти ҳамда Бош ижрочи директор лавозимига кўтарди. LG Electronics компаниясида 33 йилдан бери фаолият юритиб келаётган жаноб Сонг Дахюн (SongDaehyun) H&A маҳсулотларининг асосий линиялари, жумладан, кондиционерлар, музлатгич ва ошхона техника жиҳозларини ишлаб чиқаришдаги бизнес-жараёнларда фаол иштирок этиб келган.  2012 йилдан бошлаб жаноб Сонг Дахюн Россия ва МДҲ давлатларида LG президенти сифатида мазкур ҳудудларда компаниянинг муваффақиятли тижорий юксалиши учун жавобгар бўлган.
    
Жаноб Жо Сеонг-жин ҳамда жаноб Сонг Дахюннинг лавозими ошгани муносабати билан қолган беш нафар раҳбарлар ижрочи вице-президент лавозимига сайланди, 30 раҳбар катта  вице-президент ва 38 ходим янги вице-президентларга айланди. Янги лавозимларга тайинланиш ва янги лавозимдаги мажбуриятларни ўз бўйнига олиш 2016  йил 1 декабрь куни кучга киради. Шунингдек, қолган лавозимлардаги кўтарилиш акционерларнинг умумий йиғилишидан сўнг 2017 йил 1 январь куни кучга киради.

LG Electronics, Inc. компанияси ҳақида
LG Electronics, Inc (KSE: 066570.KS) жаҳон етакчиси ва истеъмолчилар электроникаси, мобиль алоқалар ва маиший техника бозорида инновацион технологиялар ишлаб чиқарувчи саналади.  Компанияда 77 000 ходим бутун дунё бўйлаб 125 жойларда фаолият юритади. 2015 йилда дунё миқёсида 48,8 млрд доллар (KRW 56,5) ҳажмидаги савдо ҳажми билан LG тўрт бўлинма - HomeAppliance ва AirSolutions, MobileCommunications, HomeEntertainment ва VehicleComponents’дан иборат – у шунингдек, текис панелли телевизорлар, мобиль қурилмалар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари ва музлатгичлар ишлаб чиқарувчи жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади. LGElectronics ENERGYSTAR Йил ҳамкори 2016 ҳисобланади. LGElectronics компанияси ҳақидаги қўшимча янгиликлар ва маълумотлар олиш учун илтимос, www.lg.com га ташриф буюринг.

Реклама ҳуқуқи асосида.
 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар