Луис Энрике: «Биз эртага ғалаба қилсак ҳам, танқид қилаверишади»

Спорт 02 Декабрь 2016 4848

«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике «Реал»га қарши ўйин арафасида журналистларга интервью берди.

«Биз Зидан ва «Реал»нинг услуби ўша-ўша эканини кўриб турибмиз. Уларнинг мудофааси мустаҳкам, улар хавфли вазиятлар ярата олишади, тўпсиз яхши ўйнашади, тезкор қарши ҳужумга чиқишнинг ҳадисини олишган. «Реал»да дунё даражасидаги маҳоратли йигитлар жамланган. Биз учун бу алоҳида рақибга қарши муҳим ўйин. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак.

Жамоадаги жароҳатлар ҳақида гапиришни истамайман. Бу футболнинг бир қисми. Ҳамиша ҳамма жамоада жароҳатлар бўлади.

Мадрид жамоасининг ҳар бир чизиғида юқори савияли футболчилар йиғилган.

Яхши хабарлар бор, футболчиларимиз тикланишди ва ўйинда жамоага ёрдам беришга тайёр. Иньеста — сардоримиз. У ўзида «Барселона» ўйинини мужассамлаштирган. Унинг қайтиши — жуда яхши янгилик.

Агар «Реал» ғалабага эришса, улар бизни 9 очкога қолдира бошлаши мумкин. Аммо бу энг ёмон ҳолат бўлмайди. Шунга қарамасдан, биз эртага ғалаба қозонишимиз зарур.

Биз асосий рақибимизни енгишимиз зарур. Лекин бу билан танқидлардан қутиламиз деб ўйламайман. Баъзида танқидлар ҳам керак бўлади.

«Реал»га қарши уй ўйинимизда биз турнир жадвалидаги вазиятни ёддан чиқарган ҳолда алоҳида ўйин кўрсатишимиз керак. Биз улардан 1 очко ортда қоламизми ёки 100 очкоми бу аҳамиятга эга эмас.

Пике ва Альба жароҳатлардан тузалди. Улар ўйнай олиш-олмаслиги ҳақида аввало ўзлари қарор қилиши керак.

Агар «Реал» 4–1–4–1 схемасида ўйин олиб борадиган бўлса, Каземиро Иско учун бўш ҳудудлар яратишга ҳаракат қилса керак. Бундан мақсад ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш. Лекин майдонга кимлар чиқиши аниқ эмас. Биз «Реал» ўйинни қандай таркибда бошлаши аниқ бўлишини кутамиз», —дея Луис Энрикенинг сўзларини келтирган en.as.com.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар