Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси авиаҳалокат туфайли жабр кўрган «Шапокоэнсе»жамоасига хайрия пули ўтказди. Бу ҳақда El Intransigente нашри хабар тарқатмоқда.

Манба берган хабарга кўра, Аргентина терма жамоаси сардори клуб ва футболчиларнинг оиласи учун 10 миллион евро миқдорида пул ўтказиб берган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Криштиану Роналду 3 миллион евро миқдоридаги маблағни бразил клуби учун тақдим қилганди. 

Маълумот учун, 29 ноябрь куни Колумбиянинг Медельин шаҳри яқинида самолёт авиаҳалокатга учраши натижасида 75 нафар йўловчи вафот этганди. 6 киши, жумладан уч нафар футболчининг ҳаёти сақлаб қолинган.

 

Манба: tribuna.uz