PogoTec компанияси кўзойнакларни гаджетлар олиб юриладиган платформага айлантирмоқчи

Технология 02 Декабрь 2016 1381
Фото: hi-news.ru

Кўзойнакларга ўрнатилган фотокамералар бугунги кунда янгилик эмас. Шунга ўхшаш кўзойнакларни ишлаб чиқариш ва сотишга уринишлар аввал ҳам бўлган, бироқ бундай кўзойнаклар Snapchat‘нинг камерали кўзойнаклари Spectacles пайдо бўлгандан кейин ҳаиқатда оммалашиб кетди. Бу кўзойнак оммалашиб, яхши сотила бошлагандан кейин кўпчилик компаниялар ҳозирча рақобатчилар кўп бўлмаган бу соҳага кириш учун бундай кўзойнакларни яратиш ҳақида ўйланиб қолдилар.

Шундай компаниялардан бири PogoTec бўлиб, унинг ишланмаси бошқачароқ, яъни модулли йўл билан кетмоқда. Бу компания камерали кўзойнаклар эмас, балки уларга камералар яратади. Бунинг учун кўзойнакнинг металл гардишини олиб, уни магнитлаб, унга камерани ёпиштириб қўйиш кифоя қилади ва қарабсизки, ўзингизнинг севимли кўзойнакларингиздан айрилмаган ҳолда суратга ёки видеотасвирга олишингиз мумкин бўлади. Бунда асосийси бу камераларни 129 долларга сотиб олишни унутмаслик керак.

"Кўзойнаклар энг қадимий тақиб юрилувчи гаджетлардан бири, улар 700 йилдан бери мавжуд, шунинг учун биз уларни турли аудиовизуал қурилмалар учун ўзига хос платформага айлантиришга қарор қилдик", деб айтмоқда компания вакили.

Компания режаларида нафақат фото ва видеотасвир учун камералар яратиш бор. Маълум қилинишича, келажакда кўзойнак гардишига ўрнатиш мумкин бўлган бошқа қурилмалар ҳам пайдо бўлади. Компания вакиллари булар ҳақда январда ўтадиган Consumer Electronics Show кўргазмасида батафсил маълумот беришмоқчи.

Кўринишича, компания ишлари ёмон кетмаётганга ўхшайди, бироқ қурилманинг ўзига бир нечта савол туғилмоқда, чунки камера 5 Мпли, унинг хотираси эса бор-йўғи бир неча юз суратга ёки 720 р сифатдаги 12 та 10 сониялик роликларга етади. Унда шунингдек маълумотларни симсиз узатиш имконияти йўқ. Камерага олинган сурат ёки роликларни компьютер ёки смартфонга ташлаш учун махсус переходник керак бўлади. Бироқ, январгача ҳали вақт бор ва қурилмадаги бу камчиликлар бартараф этилиши ҳам мумкин.

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар