Самарқанд вилоятида фойдаланилмасдан бўш турган объектлар хусусий тадбиркорлар томонидан ишга туширилмоқда

Жамият 02 Декабрь 2016 5737

Хусусийлаштириш – хусусий бизнес пойдевори

Ўзбекистонни ҳар томонлама ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири иқтисодиётда давлатнинг иштирокини стратегик ҳамда иқтисодий асосланган даражага қадар қисқартириш, ўз навбатида хусусий сектор ўрнини мустаҳкамлаш ва улушини кенгайтиришдан иборатдир.

Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий сармоядорларга сотиш орқали ишлаб чиқаришни модернизациялаш ҳамда технологик янгилашни таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга рақобатдош маҳсулотларни чиқариш муҳим масалалар сирасига киради.

Айни шу борадаги кенг кўламли вазифалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида аниқ белгилаб берилган.

Қарорга мувофиқ, Самарқанд вилоятидаги 21та давлат кўчмас мулк объектини танлов савдолари орқали “ноль” харид қиймати бўйича сотиш белгиланган бўлиб, 2015 йилнинг июль ойида ўтказилган танлов савдосида ушбу объектлар тўлиқ хусусий мулк эгалигига 2016-2017 йилларда жами 17,0 млрд. сўмдан ортиқ инвестиция киритиш орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини йўлга қўйиш ва камида 950та янги иш ўринлари яратиш шарти билан сотилди.

Бугунги кунда, лойиҳа ташаббускорлари томонидан ушбу объектларга 8,23 млрд. сўм миқдорда инвестициялар киритилиб, 161та янги иш ўринлари яратилган, яъни бу борада амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлик натижаси кўринмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, “А.Навоий” кўчаси 68-уй манзилида жойлашган Каттақўрғон тиббиёт коллежига қарашли “Ўқув даволаш мажмуаси”нинг фойдаланилмасдан бўш турган биноси бўйича ўтказилган танлов савдоси ғолиби, яъни “XURSHEDA NASIMOVA” диагностика даволаш маркази томонидан объектга бир ярим йил муддат ичида 1 млрд. 650 млн. сўмдан ортиқ инвестициялар киритилиб, замонавий талабларга жавоб берадиган тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган тиббий диагностика ва даволаш марказини ташкил этиш орқали 23та янги иш ўринлари яратилди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, 2015 йил 3 июль куни ўтказилган танлов савдосида Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, “А.Навоий” кўчаси 68-уй манзилида жойлашган Каттақўрғон тиббиёт коллежига қарашли “Ўқув даволаш мажмуаси”нинг фойдаланилмасдан бўш турган биносига бешта талабгор томонидан танлов таклифлари тақдим қилинган ва қизғин руҳда бўлиб ўтган танлов савдосида “XURSHEDA NASIMOVA” диагностика даволаш маркази савдо ғолиби деб эътироф этилган.

Мазкур объектнинг куни кеча ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган очилиш маросимида сўз олган Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Мўминов ҳамда Каттақўрғон шаҳар ҳокими Б.Саъдуллаев томонидан вилоят танлов комиссиясининг “XURSHEDA NASIMOVA” ДДМни танлов ғолиби деб эътироф этиш тўғрисидаги қарори ўз натижасини кўрсатганлиги ва бу каби объектларнинг ишга туширилиши худудни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиши тўғрисида гапириб ўтилди.

Худди шу каби, вилоятнинг Пастдарғом, Иштихон ва Нуробод туманларида жойлашган объектлар хусусий тадбиркорлар томонидан тўлиқ ишга туширилиб, бир вақтлар фойдаланилмасдан бўш турган объектлар негизида хизмат кўрсатиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш фаолиятлари йўлга қўйилди.

Бўш турган давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига “ноль” қийматда тадбиркорлик субъектларига бериш жараёнларини давом эттириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 августдаги 252-сонли қарорига асосан Самарқанд вилоятида жойлашган 22та давлат мулки объектлари “ноль” харид қийматида хусусийлаштирилиши бегиланди.

Ушбу объектлар 6,03 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 117та янги иш ўринларини ташкил этиш шарти билан, жорий йилнинг 15 декабрь куни бўлиб ўтадиган танлов савдоларига чиқарилган.

Ушбу йўналишдаги ишлар тизимли равишда йўлга қўйилган бўлиб, тадбиркорлик субъектларини бино ва тегишли ер майдонлари билан таъминлаш мақсадида, хатлов натижасида аниқланган 150та бўш турган давлат объектлари бўйича янги хусусийлаштириш дастурининг лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Бу ҳам ўз навбатида, келгусида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиздир.

Гафуров Азиз Махмуджонович,
Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси шўъба мудири

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар