Косово президенти Хашим Тачи Сингапур Косовонинг мустақиллигини тан олганини маълум қилди. Тачи бу ҳақда твиттерда маълум қилди.   

"Сингапурга Косовони мустақил давлат деб тан олгани учун раҳмат. БМТнинг кўпчилик давлатлари буни қилганлар. Косово жаҳондаги мавқеини мустаҳкамламоқда", деб ёзган Тачи хабарда.

Июнда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Косовонинг Ҳакамлар суди палатасига киритилишини "саҳналаштирилган" деб атаганди.