“Сочная долина”дан “Совғалар ёзи” ғолиблари муҳаббат, омад ва кутилмаган тасодифлар ҳақида

Lifestyle 02 Декабрь 2016 4948

“Сочная долина” савдо маркаси 2016 йилнинг 25 сентябридан 24 ноябрга қадар давом этган “Совғалар ёзи” акциясининг учинчи босқичига якун ясади.

Кузнинг охиригача узайтирилган ёзги акция омадли инсонларга бой бўлди: бу сафар 27 нафар ғолиб атиги биргина промо-кодни фаоллаштириб, қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишди. Жами 34 совға ўйналди: Artel телевизори, Canon фотоаппарати, мультиварка, икки микротўлқинли печь, икки дазмол, уч мини-печь, тўрт телефон, тўрт блендер, саккиз иситиш мосламаси ва саккиз электр чойнак. Бундан ташқари, 400 иштирокчи “Сочная долина” савдо маркасидан бренд футболкаларга эга бўлди.

Умуман олганда, ўйиннинг финал босқичида ёқимли тасодифлар кўп бўлди. Жиззахда яшовчи Дилмурод Шойимардонов тўйига саноқли кунлар қолганда телевизор ютиб олганидан хабар топди – бу ёш оила учун ҳақиқий тўй совғаси.

“Икки карра байрам бўлди. Мен бахтли инсонман: биринчи марта бундай акцияда иштирок этиб, ғолиб бўлишга муваффақ бўлдим”, - дейди янги оила бошлиғи. У бундай йирик совғани қўлга киритиш учун атиги уч промо-кодни фаоллаштирган. “Танишларим ҳам иштирок этиб, бирор совға ютишга ҳаракат қилишмоқда, лекин афсуски, ҳозирча уларнинг омади келмади. Телевизорни уйга олиб келган бўлсам-да, дўстларим ҳалигача уни ютиб олганимга ишонишмаяпти. Уларга ҳаммасини батафсил тушунтириб бердим ва барчаси ҳаққоний эканини айтдим, бироқ улар мени чув туширмоқчи деб ўйлашмоқда”, - дея қўшимча қилди ғолиб.

Бошқа бир ғолиб, мини-печь ютиб олган навоийлик Феруз Абдуллаев ўзи яшайдиган ҳудуднинг деярли афсонасига айланди: атиги бир неча ой аввал, августда у “Musaffo’ни харид қил ва Chevrolet Spark ютиш имконини қўлга кирит” акциясида автомобиль эгаси бўлганди. Бундайлар ҳақида “пешонаси ярқираган” дейишади, лекин Ферузнинг бунга бошқача изоҳи бор.

“Апрель ойида мен уйландим ва шундан кейин кетма-кет омад кулиб боқа бошлади. Ўйлашимча, севимли турмуш ўртоғим менга омад келтирмоқда. Бу Мел Гибсон иштирокидаги “Аёллар нимани хоҳлайди?” фильмидаги каби: қаҳрамонни яшин уради ва у бирданига ҳамма нарсани англай бошлайди. Менда ҳам шундай: уйландим ва омад менга кулиб боқди, - деб жилмаяди ғолиб. – Машина ютиб олганимдан кейин барча акциялар ва ўйинларни кузата бошладим. Авваллари минерал сув ёки чой ичиб, “Сочная долина”га у қадар эътибор қаратмасдим, уни стикерлар туфайли харид қила бошладим. Бироқ шарбат кутганимдан-да хушхўр бўлиб чиқди: соф ва табиий маҳсулот. Энди эса уни мунтазам харид қиламан”.

Учинчи босқич давомида Феруз атиги уч промо-кодни фаоллаштирган ва ғалабага умид қилган бўлса-да, янги ютуқ уни ёқимли ҳайратга солди. “Ҳайратланиш ҳам гапми! Энди барча акцияларда иштирок этишим аниқ. Мини-печь хўжаликда керак бўлувчи буюм, айниқса оилали киши учун. Бироқ музлатгич билан телевизор ютиб олсам, яхши бўларди. Атрофимдагилар менинг бундай омадли эканимга ўрганиб ҳам қолишди. Мени кўриб, улар ҳам промо-кодларни йўллашмоқда. Уларга ва бошқа барча иштирокчиларга чин дилдан омад ва ғалаба тилайман”.

Тақдирнинг яна бир эркатойи, наманганлик Маликжон Қобулов ўз таваллуд айёми олдидан телефон ютиб олди. Шуниси қизиқки, у бундай кутилмаган совғани учинчи босқичда атиги биргина промо-код йўллаб, қўлга киритган.

“Авваллари ҳам акцияда иштирок этардим, лекин биринчи марта ғолиб бўлишим. Шундай бўлса-да, ўзимни омадли инсон дея оламан, - дейди Маликжон. – “Сочная долина” шарбатларини оила аъзоларимиз билан анчадан бери ичамиз, доимо харид қиламиз. Бир куни унинг қадоғидаги промо-стикерларга кўзимиз тушди ва мен бу акцияда иштирок этишга қарор қилдим: натижада ўзимни ҳам, яқинларимни ҳам хурсанд қилдим. Кўпчилик бундай акцияларда ғолиб бўлишнинг иложи йўқ деб ўйлайди, аммо мен – бунинг акси эканига тирик далилман. Энди дўстларим ҳам стикер йиға бошлашган. Уларга ҳам омад кулиб боқишига умид қиламан”.

Андижонда яшовчи Шоҳиста Аҳмедова эса июль ойида “Сочная долина”дан квартира ютиб олган андижонлик аёл ҳақида эшитиб, севимли шарбатини янада кўпроқ харид қила бошлаган. У учинчи босқичда икки ой ичида 16 промо-кодни фаоллаштирган. Ғалабага бўлган ишонч мукофотсиз қолмади: айни қишки совуқлар олдидан оила иситиш ускунасини қўлга киритди.

“Сочная долина”ни кўпроқ ичинг ва омад сизга кулиб боқади”, - дейди ғолиб ишонч билан.

Тошкентлик Шоҳида Раҳимова учун ўғиллари электр чойнак тақдим этишди – аёл “Сочная долина”нинг олмали шарбатларини ичаётган бир пайт, унинг ўғиллари онасининг телефон рақами орқали промо-кодларни фаоллаштиришган ва акциянинг боришини кузатишган. Учинчи босқич давомида улар атиги биргина промо-код йўллашган ва бунинг натижасида оила фойдали уй анжомини қўлга киритган. Шоҳиданинг тан олиб айтишича, у турли акцияларни яхши кўради ва ҳамманинг ҳаётида қайсидир маънода омад кулиб боқади, деб ҳисоблайди. “Албатта акцияларда иштирок этиш керак, шунда эртами-кечми, ҳар бир инсоннинг омади келади”.

“Сочная долина” савдо маркаси вакилларининг бизга маълум қилишича, компания захирасида совғалар ҳали кўп. Шундай экан, олдинда бизни янги ва қизиқарли ўйинлар кутмоқда. Компания янгиликларини кузатинг, унда иштирок этинг ва ғалаба қозонинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар