Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳужумчиси Тео Уолкотт ўз номини «Гиннесс рекордлар китоби»га киритди. У тўп билан муомала қилишни яхши ўзлаштиргани туфайли шундай натижани қўлга кирита олди.

Рекорд қайд этилиши учун 27 ёшли футболчи 34 метрлик махсус минорадан ташланган тўпни қабул қилиб олиши ҳамда камида 5 марта ерга туширмасдан тепиши керак эди. 

Бу натижани Теонинг жамоадошлари Лоран Косельни, Начо Монреаль ва Франсис Коклен ҳам бажаришга уринишган, аммо омад фақат Уолкоттга кулиб боқди.