Трамп сўконғич Филиппин президентини Оқ уйга таклиф қилди

Жаҳон 02 Декабрь 2016 9120
Фото: © AFP

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп Филиппин президенти Родриго Дутерте билан телефон орқали суҳбатда унга 2017 йилда Оқ уйга келишни таклиф қилди. Бу ҳақда Дутерте маслаҳатчиси Кристофер Го баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Трамп ва Дутерте "жуда қизғин, жонли" суҳбат ўтказишган. Суҳбат 7 дақиқача давом этган.

Дутерте ҳам ўз навбатида Трампни Филиппинга келишга таклиф қилган.

Аввалроқ Дутерте ўзини Трамп олдида молекуладек ҳис қилишини айтганди.

 

Кўпроқ янгиликлар