Туркиядаги ётоқхонада чиққан ёнғин бўйича тергов комиссияси иш бошлади

Жамият 02 Декабрь 2016 2148
Фото: © AFP

Туркия парламенти пайшанба куни Адананинг жанубий провинциясида 11 қизнинг ҳаётига зомин бўлган ётоқхонадаги ёнғин юзасидан тергов комиссиясини тузиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди. 

Ёнғинга нисбатан лоқайдлик бўлган ёки бўлмаганлиги AK Party, CHP, HDP ва MHP депутатлари ҳамкорлигида тузилган тергов комиссияси томонидан ўрганиб чиқилади.  

Бундан аввал 29 ноябрь куни Туркиянинг Адана провинциясидаги болалар интернатида чиққан ёнғинда 12 киши, жумладан, 11 қизча ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр узатгичдаги қисқа туташув сабаб бўлганлиги таъкидланганди. 

Бу ҳалокатли ҳодиса фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик қоидаларига бепарволик билан муносабатда бўлганликнинг яна бир далилидир. Ҳукумат вакиллари воқеа юзасидан ҳар томонлама тергов ишлари олиб боришга ваъда беришган. 

Экспертлар томонидан тайёрланган дастлабки ҳисоботга кўра, бинодаги электр энергиясини етказиб берувчи тизимлар эски бўлган ва бу ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган. Шунингдек мутахассисларнинг сўзларига кўра, бинонинг ёғоч интерьери ёнғинни назоратдан чиқариб юборган. Фавқулодда вазиятларга мўлжалланган эшиклар оловга чидамли бўлмаган ПВХдан ясалганлиги маълум қилинган.

Бундан ташқари, улар электр тизими ишдан чиққан тақдирда, уни умумий тизимдан ўчириб қўйиш имкони бўлмаганига диққатни қаратишди. 
 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар