Туркиянинг Исроилдаги элчиси 6 йиллик танаффусдан сўнг ўз вазифасини бажаришга киришади

Жаҳон 02 Декабрь 2016 2574

Туркиянинг Исроилдаги элчиси Камол Окем 12 декабрь куни Исроил президенти Реувен Ривлинга ишонч ёрлиқларини топшириб, ўз вазифасини бажаришга киришади. Икки    мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар олти йиллик танаффусдан сўнг яна тикланмоқда. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ўз манбаларига асосан хабар бермоқда.

Исроилнинг Туркиядаги элчиси Эйтан Нае эса Анқарага куни кеча етиб келган.

Маълумот учун, Исроил ва Туркия муносабатларининг ёмонлашуви 2010 йилда Ғазо сектори бўйлаб блокадани ёриб ўтишга ҳаракат қилган кемалар карвони исроиллик        ҳарбийлар томонидан тўхтатиб қолингач юз берган. Натижада ҳар икки мамлакат ўз элчиларини чақириб олди. Элчиларни қайтариш ҳақидаги ўзаро қарор эса ёзда                исроил-турк муносабатларини тиклаш ҳақида имзоланган келишув пунктларидан бирида белгиланган.
 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар