Жанубий Корея Марказий банки 2020 йилга келиб муомалада бўлган барча тангаларни йиғиб олади. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Мамлакат ҳукумати чақалардан воз кечиш дастури доирасида фуқароларга 30 минг дўконда харид қилиш, шунингдек, метро ва таксиларда ишлатиш имкониятини берадиган T Money электрон карталаридан фойдаланишни тавсия қилмоқда.

«Биз 10 вонлик танга ишлаб чиқарсак, унга кетадиган харажат 10 вондан юқори бўлмоқда. Агар Корея чақалардан воз кечса, бу харидорларга ҳам, сотувчиларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади», — деди Сеул кредит-молия институтининг тадқиқот бўлими раҳбари Ли Хе-Чан.

Жанубий Кореядаги энг катта номинал — 500 вон (0,5 доллар атрофида). Мамлакат ҳар йили майда чақалар учун 40 млн доллар сарфлайди.