Европадаги давлатларда қочқинларга яратилган шароитлар 

Жаҳон 03 Декабрь 2016 13803

Европага кириб келаётган қочқинлар сони ортиб бормоқда. Ксенофобия, шовинизм, сиёсий беқарорлик ва тиканли симларнинг ўрнатилганига қарамай қочқинлар, айниқса Сурия ва Ироқдан келаётганлар Ғарб давлатларида молиявий ёрдам олмоқда.

Буюк Британия

Буюк Британияда қочқинлар аввалига вақтинчалик тураргоҳларга жойлаштирилади. Кейинчалик эса улар ҳукуматга кўмак сўраб мурожаат қилишлари мумкин. Агарда мурожаат тасдиқдан ўтса, қочоқлар бир кеча-кундуз учун беш фунтдан ортиқроқ молиявий ёрдам олишади.

Франция 

Францияда қочқин мақомини бериш бўйича муҳожирнинг мурожаати кўриб чиқилгунча, унга вақтинчалик яшаш марказларида жой беришади. Тегишли қарор чиқарилгунга қадар эса муҳожирлар ойига 120 евро миқдоридаги ёрдам пулини олиб туришади. Агарда унга вақтинчалик тураргоҳларда жой берилмаса, ёрдам миқдори ойига 340,5 еврони ташкил қилади.

Швеция

Швецияда муҳожирлар учун энг яхши шароит яратилган. Муҳожирларга қочқин мақомини бериш бўйича мурожаат кўриб чиқиш жараёнида ойига тақдим этиладиган ёрдам пули 250 еврони ташкил қилиб, унга яшаш жойи ҳам берилади.

Германия 

Германияда чегарадан ўтган ҳар бир қочқин тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилиб, муҳожирларни вақтинчалик сақлаш марказларига жойлаштирилади. Давлат уларни озиқ-овқат, шахсий гигиена воситалари ва дори-дармонлар билан таъминлайди.

Австрия 

Австрияда муҳожирлар қочоқлар лагерига уч ҳафтадан уч ойгача бўлган вақтга жойлаштирилади.

Ҳар бир қочқин ҳар ойда озиқ-овқат учун 200 евро, шахсий мақсадларига – 40, ҳар бир болага – 90 евродан олади. Бундан ташқари, ҳар бир қочқинга бир йилда кийим-кечак учун 150 евро тўлаб берилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44760 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15224 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95007 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 2 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 69 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширмоқчи бўлган жангарилар йўқ қилинди
07:08 1148 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1292 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2844 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1825 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3157 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар