Франция африкалик талабалар орасида энг оммабоп давлат бўлиб келмоқда. Африкаликлар бу давлатда бошқа хорижий талабалардан кўра кўпроқ арзонроқ олий таълим муассасаларини танлайдилар.

Францияда таҳсил олувчи хорижий талабаларнинг деярли ярми (43,2 фоизи) африкаликлар экани маълум қилинди. Бундан Campus France агентлиги тадқиқоти дарак бермоқда.

2010 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда африкалик талабалар сони Францияда бирмунча қисқарган.

Одатда, африкалик талабалар спорт билан боғлиқ йўналишлар, иқтисодиёт, менежмент ва ижтимоий бошқарув бўйича дастурларни танлайдилар. Шунингдек, улар орасида хорижий тиллар ва санъат факультетлари ҳам талабгир ҳисобланади.