Гамбияда қирол бўлиш истагини билдирган президент сайловларда мағлубиятга учради

Жаҳон 03 Декабрь 2016 3230

Гамбия президенти Яҳё Жамме давлат раҳбари сайловларида мағлуб бўлгани ва истеъфога чиқишга розилиги ҳақида маълум қилди. У мамлакатни 22 йил бошқариб, охир-оқибат қирол бўлиш нияти борлиги ҳақида маълум қилганди, деб хабар беради BBC.

Жамме ўз вазифасини топшириш ва ўтиш даврида янги сайланган президент Адам Бэрроуга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. BBC’нинг таъкидлашича, бу иш амалга ошадиган бўлса, Гамбия тарихида биринчи маротаба ҳукуматни тинч йўл билан бериш ҳолати амалга ошади.

Эслатиб ўтамиз Гамбиядаги президентлик сайловлари 1 декабрь куни ўтказилди. Унда 51 ёшли Бэрооу 45,5 фоиз овоз олган бўлса, Жамме сайловчиларнинг 36,7 фоиз овозини тўплади.

Маълумот учун, Яҳё Жамме Гамбияда 1994 йилда ҳарбий тўнтариш оқибатида ҳукумат тепасига келган. У 1996 йилда мамлакат президенти бўлиб, бир неча бор қайта сайланган. Аввалроқ, Жамме давлатни “миллиард йил” бошқариш истагида эканини маълум қилганди. 2010 йилда эса қирол бўлиш ниятини билдирган.

Янги сайланган президент Адам Бэрроу эса Гамбияда 1965 йилда туғилган бўлиб, 2000 йилларда Лондонга кўчиб ўтиб, у ерда қўриқчи бўлиб ишлаган. Бэрроу 2006 йилда мамлакатга қайтиб келиб, ўзининг риэлторлик агентлигини ташкил қилган. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар