Германиянинг Ботропа шаҳрилик дорихоначи саратон касали билан чалинганларга умумий қиймати 2,5 миллион евро миқдорида моддий зарар етказганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Ессен шаҳри прокуратураси маълумотига асосланиб, Ruhr Nachrichten нашри хабар бермоқда.

Гумонланувчи 2012 йилдан бошлаб саратонга қарши эмлашга фойдаланиладиган 40 мингдан ортиқ инъекция тайёрлаган. Шу сабаб у чекларга кам миқдорда препарат сотиб олишга имкон берувчи миқдор кўрсатган.

Газета маълумотларига кўра, беморлардан қайси бири нотўғри тавсия бўйича препарат қабул қилгани ва бунинг оқибатлари қандай натижага олиб келганини прократура ҳали аниқламаган.