HDR технологияси? У қандай устунликлар ва имкониятларни таклиф этади? Нима учун айнан HDR ва LG OLED инновацион технологияси туфайли юқори телевизион технологияларнинг келажак оламига саёҳат қилиш мумкинлиги ҳақида қуйида берилган мақоладан билиб олинг. 

Энг аввало, HDR қисқартмасига ойдинлик киритамиз. Демак, High Dynamic Range  - бу кенгайтирилган динамик диапазон. Тасвирга нисбатан бу энг тўқ ва энг оч ранглар ўртасидаги, катта диапазондаги ёрқинликда намоён бўлади. Ҳақиқатда кенг динамик диапазондаги тасвир одатдагидан контрастроқ ва ёрқинроқ кўринади, унда деталлар кўп, бўёқлар эса янада тўйинтирилгандек.

Бошқача қилиб айтганда, HDR тасвирнинг деярли барча параметрлар бўйича визуал жиҳатдан яхшиланишини таъминлайди. Тасвирнинг визуал контрасти оширилиши, соя параметрларига  ишлов берилиши шулар жумласидандир. 

Муаммо шундаки, бундай тасвирни аксарият тасвир воситалари – электрон сиёхли дисплейлар, компьютер мониторлар, телевизорлар ёки лойиҳа экранларида кўрсатиш қийин, чунки уларнинг реал динамик диапазони талаб даражасида эмас. 

Органик светодиодлардан тузилган автоном ёнувчи ноёб технология туфайли LG’нинг OLED телевизорлари бошқа телевизорлар етказиб бера олмайдиган майда деталлар ва реал, аниқ рангларни етказиб беришга қодир. 

LCD телевизорлардан фарқли ўлароқ, OLED панелининг ҳар бир пиксели мустақил равишда ёқилиб, ўчиш хусусиятига эга. Шу боис OLED ҳар қандай митти деталларгача аниқ тасвирни етказиб беради. 

Сиз LG ва профессионал сураткаш Шон Паркернинг оригинал видеосини томоша қилиб, LG OLED телевизорларининг мукаммал тасвир сифатига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Ушбу видеода (https://www.youtube.com/watch?v=Nl1Jc82CSYI) нафақат контраст тасвирлар кетма-кетлиги ифодаланган – фотомусаввир ўзининг рақамли полотноларида замонавий LG телевизорини кўриш вақтида юзага келадиган ҳис-туйғуларни акс эттирган. Тасвирнинг ажойиб ифодаси, мутлақо қора ранг, бетакрор линиялар аниқлиги, юқори контраст – буларнинг барчаси ноёб санъат асарларини яратишга ундайди. 

LG OLED инновацион технологияси HDR’нинг барча форматлари билан уйғунликда мукаммал қоп-қора рангни кўришга имкон беради, унинг фонида қолган барча ранглар табиий ва янада ёрқин кўринади. LG OLED экрани янада кўпроқ (миллиарддан зиёд) ранг тасвирларини ифодалашга ва энг майда деталларни ҳам максимал даражада аниқ етказиб беришга қодир.

Бундан ташқари, OLED HDR функцияси Dolby Vision ҳамда ULTRA HD PREMIUM сертификациясидан ўтган ва унга тўлиқ мувофиқ келади. Натижада энг тўқ ва энг ёрқин объектлар ҳам максимал даражада аниқ акс эттирилади. 

LG интернетда: 

Facebook
Instagram
LGblog.uz
Mover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида