Хитой ҳукумати Цитайхэ шаҳар округидаги кўмир конида 21 кончи ҳалок бўлганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, яна бир кончи ер остида қолиб кетган.

Конда 29 ноябрда кон гази портлаган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Хитой тоғ-кон саноати хавфсизлик техникаси қоидабузарликлари сабабли дунёдаги энг хавфлиларидан бири ҳисобланади. Бу ерда ҳар йили конлардаги фалокатлар туфайли минглаб одамлар ҳалок бўлади.