Индонезия полициясига тегишли самолёт бортида бўлган кишилар сонига аниқлик киритилди. ABC News хабарига кўра, самолёт бортида аввал хабар қилинганиде, 12 киши эмас, 13 киши бўлган.

Полиция вакилининг аниқлик киритишича, самолёт бортида экипажнинг 5 аъзоси ҳамда 8 йўловчи бўлган.

Самолёт Жанубий Хитой денгизи ҳудудидаги Риау ороли ҳудудида қулаб тушган. Ҳаво лайнери Панкалпинанг шаҳридан Батам шаҳри томон парвозни амалга ошираётган бўлган.

Самолёт қулагани тахмин қилинган жойга қидирув-қутқарув амалиётини ўтказиш учун махсус бўлинма юборилган.