Венесуэла президенти Николас Мадуро Венесуэлада яқин орада 500 ва 5000 боливар (мамлакат пул бирлиги) қийматидаги қоғоз пуллар муомалага чиқарилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.   

Мадуронинг айтишича, Венесуэла инфляция ўсиши ва иқтисодий инқироз сабабли яқин орада йирикроқ қийматдаги қоғоз пуллар пайдо бўлиши масаласини ҳал қилади. Айни вақтда мамлакатдаги энг катта купюранинг қиймати 0,02 долларга тенг, 5000 боливар эса 1 долларга тенг бўлади.

"Яқин орада бир неча миллионта 500, сўнгра бир неча миллионта 5000 боливарлик купюралар муомалага чиқарилади", деб айтди Мадуро телемурожаатда.

Мадуронинг айтишича, мамлакатнинг марказий банки бу ҳақдаги батафсил маълумотни 4 ва 5 декабрда тарқатади.