2 декабрда британиялик машҳур олим Стивен Хокинг шифохонага тушиб қолди. Машҳур физик-назариётчи Римда ўзини ёмон ҳис қилгандан кейин шифохонага ётқазилган. Шифокорларнинг айтишича, олимнинг ҳаётига жиддий хавф йўқ. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Бундан аввал Стивен Хокинг Ватиканда Рим папаси Франциск билан учрашган. Ватикан вакиллари инглиз олимининг Папа фанлар академиясидаги нутқи ҳозирча бекор қилинмагани маълум қилдилар.