Индонезияда полиция самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида камида 12 киши ҳаётдан кўз юмган, деб хабар қилмоқда Jakarta Post газетаси ҳарбий манбаларга таянган ҳолда. 

"Самолёт қулашидан аввал, портлаш эшитилган. Ўриндиқлар парчалари ва одамлар қолдиқлари маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан топилган", — дея маълум қилган Танджунг-Пинанг ҳарбий-денгиз базаси раҳбари С. Ираван.

Нашрнинг ёзишича, самолёт Жанубий-Хитой денгизидаги Риау ороли ҳудудига қулаган. Ҳаво лайнери Панкалпинанг шаҳридан Батам шаҳри томон парвозни амалга ошираётган бўлган.

Самолёт қулагани тахмин қилинган жойга қидирув-қутқарув амалиётини ўтказиш учун махсус бўлинма юборилган.