Республика матбуот марказида ОАВ вакиллари учун Президент сайловига бағишланган брифинглар ўтказилди

Ўзбекистон 03 Декабрь 2016 2363

2016 йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Хитой Халқ Республикаси кузатувчилари делегацияси раҳбари, Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлиги махсус топшириқлар бўйича элчиси Гао Юйшэн оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди.

Брифингда таъкидланганидек, Биринчи Президент Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистонда демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга жавоб берадиган, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишини кафолатлайдиган миллий сайлов тизимининг барпо этилгани фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқини тўлалигича таъминлашга хизмат қилмоқда.

Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги махсус топшириқлар бўйича элчиси Гао Юйшэн Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилган ишларни юқори баҳолади.

Бу борада аҳолини мазкур муҳим сиёсий жараёнга фаол жалб этиш, сайловчиларнинг хабардорлигини янада ошириш, оммавий ахборот воситаларида сайлов кампаниясининг барча босқичларини ҳар томонлама батафсил ёритиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар фуқароларнинг сайловда фаол иштирок этишига замин яратади. Қолаверса, Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг юқори малакага эга экани сайловни муваффақиятли ўтказилишини кафолатлайди.

– Дастлабки кузатувлардан шунга амин бўлдимки, жорий сайлов муддатидан олдин ўтказилаётганига қарамасдан ўтган қисқа даврда уни миллий қонунчилик ҳамда умумэътироф этилган халқаро меъёрларга мувофиқ тарзда ўтказиш бўйича катта ишлар амалга оширилган, – дейди Гао Юйшэн. – Бу Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо этиш бўйича катта тажриба тўпланганидан далолат беради.

Шу куннинг ўзида Корея Республикаси Миллий ассамблеяси депутати Чон Чжон Сопнинг ва Латвия Сейми раёсати котиби ўринбосари Гунар Кутрисларнинг ҳам брифинглари ўтказилди.
Корея Республикаси Миллий ассамблеяси депутати Чон Чжон Соп Ўзбекистонда барча сайловчилар учун тенг имкониятлар яратилганига алоҳида эътибор қаратди.
Кореялик кузатувчи, хусусан, Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёнида аҳолининг турли қатламлари манфаатлари инобатга олингани, айниқса, биринчи марта овоз бераётганлар ва жисмоний имконияти чекланган сайловчиларга яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолади. Бунда, сайлов участкаларининг пандуслар билан жиҳозлангани, Брайл алифбосидаги сайлов бюллетенларининг чоп этилгани қайд этилди.
– Сайлов участкаларида ташкил этилган оналар ва болалар хонаси, тиббиёт хонаси менда катта таассурот қолдирди, – деди Чон Чжон Соп. – Халқаро сайлов амалиётида камдан-кам учрайдиган бундай қулайликлар бўлажак сайловни юқори ташкилий даражада ўтишига хизмат қилиши, шубҳасиз.
Латвия Сейми раёсати котиби ўринбосари Гунар Кутрис Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёнида аҳолининг ҳуқуқий билимини янада оширишга қаратилган тадбирларга эътибор қаратди. Бунда, айниқса, оилавий овоз беришнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилган ишлар муҳим аҳамият касб этади. Унинг фикрича, ҳар бир сайловчи фақат бир овозга эга эканини назарда тутувчи тенг сайлаш ҳуқуқини таъминлаш демократик сайловларнинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини
ёритиш бўйича республика матбуот маркази

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28560 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15287 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56401 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1965 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1539 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 5776 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1538 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1234 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1801 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар