Сайлов куни korzinka.uz супермаркетлар тармоғи махсус акция ўтказади

Жамият 03 Декабрь 2016 8748

Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи 4-декабрь — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни харидорлар томонидан амалга ошириладиган харидлар миқдорининг 10 фоизи совға карталарига ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда тармоқнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган.

Белгиланишича, ушбу акцияда ҳар бир харид учун бериладиган совға карталаридаги маблағлар 2017 йилнинг 1  январидан 31 январгача ишлатилиши мумкин. 

Қайд этиш керакки, акция давомида тармоқ дўконларининг содиқлик тизими вақтинчалик ишламаслиги белгиланган. Шунингдек, тармоқ таркибига кирувчи Diskont ва Smart туркумидаги дўконлар ҳам акцияда иштирок этмаслиги таъкидланган.

Кўпроқ янгиликлар