Саудия қироли Салмон ибн Абдул-Азиз Ал Сауд шанба куни Шарқий вилоятдан Форс кўрфазининг бошқа давлатлари, хусусан БАА, Қатар, Кувайт ва Баҳрайнга ташрифини бошлади, деб хабар беради Саудиянинг SPA янгиликлар агентлиги.

“Қирол БАА, Қатар, Кувайт ва Баҳрайнга ташрифи давомида ушбу мамлакатлар раҳбарлари ва вакиллари билан учрашади. Унда ўзаро муносабатларни барча соҳаларда мустаҳкамлаш, шунингдек минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинади”, - дейилади агентлик хабарида. 

Маълумотларга кўра, Саудия қиролининг минтақа давлатларига ташрифи давомида Баҳрайндаги Форз кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик Кенгашига кирувчи олти мамлакатнинг (олтинчиси - Уммон) 37-саммитида иштирок этиши кутилмоқда.