Суратга қараб қўшиқ яратадиган сунъий онг яратилди

Жамият 03 Декабрь 2016 3188
Фото: Daily Mail

Канадалик олимлар суратдаги тасвирни ўқиб, у ҳақида қўшиқ яратадиган дастур ихтиро қилишди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда. 

Декабрь бошида Торонтода суратдаги тасвирни сканерлаб қўшиқ яратадиган дастурни тақдим қилишди. Маълум қилинишича, дастур яратувчилари 100 соат мусиқани ўз ичига олган маълумотлар базаси ёрдамида дастурни қўшиқ яратишга ўргатишган. 

Бундан ташқари, олимлар дастур қўшиқ матнини туза олиши учун мусиқасиз, қўшиқлар матнининг ўзи ёзилган 51 соатлик аудиоёзувни қўллашди.

Натижада қўшиқ яратувчи сунъий онгнинг сўз бойлиги 3400 га яқин инглиз сўзидан иборат бўлди.

Кўпроқ янгиликлар