2016 йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси парламенти Федерация Кенгаши Раиси ўринбосари Иляс Умаханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан мамлакатимизга ташриф буюрган делегация таркибида сенаторлар Владимир Жабаров, Михаил Козлов, Сергей Лисовский ва Дмитрий Мезенсев бор.

Россия делегация аъзолари Ўзбекистон Президентининг навбатдан ташқари сайловида халқаро кузатувчи сифатида ҳудудларга ташриф буюриш тўғрисидаги режаларини ўртоқлашдилар.

Мулоқот давомида долзарб Ўзбекистон-Россия кун тартиби нуқтаиназаридан парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда Россия Элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.