Трамп Тайвань маъмурияти раҳбари билан телефон орқали суҳбатини изоҳлади

Жаҳон 03 Декабрь 2016 4568

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь унга қўнғироқ қилганини маълум қилди. Инвеэнь хоним уни президентлик сайловидаги ғалаба билан қутлаган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

«Тайвань президенти сайловлардаги ғалаба билан қутлаш учун менга қўнғироқ қилди. Раҳмат!», — деган Трамп.

Маълумки, АҚШ ва Тайвань ўртасидаги дипломатик алоқалар 1979 йилдан буён мавжуд эмас. Ўшанда АҚШ президенти Жимми Картер “ягона Хитой” сиёсати доирасида мухторият шаклидаги Тайванни ХХР таркибидаги орол сифатида тан олган эди. 

Трамп ва Инвэнь ўртасидаги мулоқот ўтган давр мобайнидаги биринчиси бўлди. 

Кўпроқ янгиликлар