Бугун Тошкент вақти билан соат 20.15да Испания Ла Лигасининг 14-тури доирасида «Барселона» — «Реал Мадрид» ўртасидаги навбатдаги қарама-қаршилик бошланади.

Бу баҳс арафасида «Реал» ҳисобида 33, «Барселона»да 27 очко бор. Мазкур икки жамоа дастлабки икки ўриндан жой олган.

«Барселона» кетма-кет икки турдан буён рақибларини мағлуб эта олмаяпти. Каталонияликлар жамоаси жорий мавсумда 2 бор ютқазган.

«Реал» мавсумда ҳали ютқазгани йўқ. Зидан шогирдлари қаторасига 6 турдан бери ғалаба қайд этмоқда.

«Барселона» — «Реал Мадрид». Матнли онлайн >>>>>>>>>>>>>>

Ўйин учун таркиблар:

«Барселона»: тер Штеген, Пике, Маскерано, Альба, Гомеш, Бускетс, Ракитич, Роберто, Суарес, Месси, Неймар.

«Реал»: Навас, Карвахаль, Варан, Рамос, Марсело, Ковачич, Модрич, Иско, Лукас, Бензема, Роналду.

Ўйиндан олдинги мураббийларнинг фикрлари:

Зиданнинг «класико» арафасидаги матбуот анжуманида берилган саволларга жавоблари

Луис Энрике: «Биз эртага ютқазсак ҳам, бу фожиа бўлмайди»