Африка ва Европани боғловчи газ қувури барпо этилади

Жаҳон 04 Декабрь 2016 2808
Фото: Reuters

Нигерия ва Марокаш икки давлатни боғловчи газ қувури қуриш ҳақидаги келишувни имзолади. Бу газ қувури Африканинг бир нечта давлатларига келажакда Европага газ етказиб беришга имкон беради, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, келишув Марокаш қироли Муҳаммаднинг Нигерия пойтахти Абужуга ташрифи вақтида тузилган. Нигерия вакили Жеффри Ониеманинг айтишича, газ қувури лойиҳаси барча манфаатдор томонлар иштирокида ишлаб чиқиладиэ

"Бу келишувда икки давлат минтақалараро газ қувурини барпо қилишда муайян чораларни кўришга рози бўлдилар, бу чоралар Нигерия газ захираларини Ғарбий Африка давлатлари ва Марокаш билан боғлашга имкон беради", деб айтди Ониема.

Таъкидланишича, лойиҳа рақобатбардош ва Европа энергетика бозорига боғланиш салоҳиятига эга минтақавий электр энергия бозорини яратишга қаратилган. Айни вақтда газ қувурини қуриш муддатлари номаълумлигича қолмоқда.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28039 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14921 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56036 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 637 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 625 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2381 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 635 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 627 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 856 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар