Global Agenda Council Бутунжаҳон иқтисодиёт форуми юқори технологиялар соҳасидаги 800 мутахассислар орасида сўровнома ўтказди ва 2030 йилга қадар саноатда содир бўлиши мумкин ўзгаришларни башорат қилди. Бу ҳақда Business Indsider хабар беради.

 

2018 йил — 90 фоиз одам маълумотларни чекланмаган миқдорда сақлашга муваффақ бўлади

Фото: The National Archives (UK) / Wikimedia Commons / CC-BY-SA-3.0

Келажакда одамлар дискда жой бўшатиш учун ҳужжатларни ўчиришга эҳтиёжи қолмайди. Ҳозирданоқ Google чекланмаган миқдорда видео ва фотосуратларни сақлашга имкон бермоқда. Йилига 60 доллар эвазига Amazon серверларида чекланмаган ҳажмдаги исталган ҳужжатни сақлаш мумкин.

Бу ўзгарувдан асосий мақсад — қаттиқ диск хотирасидаги бир гигабайтнинг қийматини камайтириш. Чегарасиз булутли сақлаш хизмати эвазига компаниялар рекламани кўриб чиқишади ёки аъзо бўлганлиги учун пул тўлайди.

 

2021 йил — биринчи роботлаштирилган фармацевт

Фото: Pixabay / CC0 PD

Роботлар ишлаб чиқариш соҳасида одамларнинг ўрнини фаол тарзда эгалламоқда. Йиллар ўтгани сайин машиналар хизмат кўрсатувчи ходимлар, сотувчилар ва бошқа ишчилар вазифасини бажаради. Мутахассислар айтишича, 2021 йилга келиб роботлаштирилган фармацевтлар пайдо бўлади.

 

2022 йил — интернетга 1 триллионга яқин датчиклар уланади

Фото: Thingful

«Ақлли» датчиклар ва сенсорлар нархи кун сайин пасайиб бормоқда. Мутахассислар фикрича, тез кунларда барча кийимлар интернетдан «чиқади». Бирламчи тармоқ тизимига уланган кичик қурилмалар атрофдаги олам — ҳарорат, атмосфера босими, ҳавонинг ифлосланиши ва бошқаларни тўлиқ ўрганишга имкон беради.

 

2022 йил — 3D принтерда чоп этилган биринчи машина яратилади

Фото: Local Motors

3D’да босиб чиқариш технологияси ривожланади — босиб чиқариш учун янги қурилма ва материаллар пайдо бўлади. Энди бу фақатгина пластик эмас. Audi ҳозирда қўшимча жараёнлар — материални қатламли жойлаштириш орқали ишлаб чиқариладиган автомобиль концептини намойиш этди. 2022 йилда ана шундай машинанинг илк бор сотувга чиқганига гувоҳ бўламиз.

 

2023 йил — 10 фоиз кўзойнаклар интернетга улана олади

Фото: Com Salud Agencia de comunicación / Flickr

Қатнашчилар фикрича, 5 йилдан сўнг кўзойнаклар янги функцияга эга бўлади. Улар қўшимча ва виртуаль реалликда ишлаш учун интернет-дастурларга улана олишади. Махсус кўз кузатув тизими пайдо бўлади — интерфейсни бошқаришда қўллар иштирок этмайди.

 

2023 йил — 90 фоиз одамда чунтак суперкомпьютерлари бўлади

Фото: YouTube

Одамлар смартфонга нисатан компьютердан камроқ фойдаланмоқда. Мобиль интернет-трафик компьютер трафиги ҳажмидан ўзиб кетди ва кўрсаткич ўз ҳолида турибди. 2023 йилда мобиль қурилмалар самарадорлиги замонавий суперкомпьютерлар даражасига етиб олади. 90 фоиз аҳоли эса интернетга смартфонлар орқали уланади.

 

2024 йил — 3D-принтерда тайёрланган жигарни кўчириб ўтказиш

Фото: Courtesy of Shapeways

3D-принтерлардан инсон тана аъзолари — суяк ва орган имплантатларини яратишда фойдаланишади. Шифокорлар кўкрак қафаси қисми ва бошқа суякларни кўчириб ўтказиш бўйича операцияларни ўтказишди. 2024 йилга келиб био босиб чиқариш шу даражага етишадики, принтерларда сунъий жигар ва бошқа муҳим ўрганларни яратишади.

 

2025 йил — сотувда телефон-имплантатлар пайдо бўлади

Фото: Dangerous Things

Сўровдаги мутахассисларнинг 80 фоизи яқин 7 йил ичида биринчи имплантатлаштирилган мобиль телефонлари пайдо бўлишини башорат қилишди. Қурилма инсон саломатлигини янада аниқроқ назорат қила олади. Бир вақтнинг ўзида фойдаланувчилар у орқали бир-бири билан овоз ёки фикрлаш кучи орқали мулоқот қилишади.

 

2025 йил — автомобилларни ижарага бериш шахсий транспортларга нисбатан оммалашиб кетади

Фото: Getty Images / Pablo Blazquez Dominguez

67 фоиз мутахассис келажакда автомобилларни ижарага бериш хизматлари машҳур бўлиб кетишини башорат қилмоқда. 2025 йилга келиб дунёдаги кўплаб сафарлар ижара машиналарида амалга оширилади, шахсий транспортни ишлатиш эса қимматлашаверади. Бу машина ишлаб чиқарувчиларнинг ўз бизнес-моделини ишлаб чиқишига боғлиқ бўлади.

 

2026 йил — биринчи сунъий интеллект директорлар кенгаши сафига киради

Фото: GaudiLab / Shutterstock

Сунъий интеллект кўплаб жараёнлар — таҳлил, маълумотларни қайта ишлаш, текширишларни автоматлаштиришга ўтади. Дастур ҳаттоки, компаниянинг аввалги тажрибаларига асосланиб қарорлар қабул қилишга қодир бўлади. Бу шунингдек, муҳим қарорларни қабул қилишда ҳис-туйғуларга берилиш ҳолатини камайтиради.

Инсонлар ҳаётида интернетга оммавий киришиш тенденцияси кузатилмоқда. Кийим-кечак, маиший буюмлар, асбоблар, сенсорлар — барчаси глобал тармоқга уланган. 3D босиб чиқариш технологияси тезлашади. Роботлар нафақат хизматчилар, балки яхши ходимлар ва ҳаттоки, директорлар ўрнини эгаллайди.