АҚШнинг Окленд шаҳридаги кўнгилочар кеча ҳалокатли якунланди

Жаҳон 04 Декабрь 2016 6348
Фото: Allen Weddington.

АҚШнинг Сан-Франциско шаҳри яқинидаги Оклендда мусиқий кўнгилочар кеча ўтказилаётган омборхонада ёнғин чиққан, деб хабар бермоқда CBS.

Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, ёнғин оқибатида 40 киши ҳалок бўлган бўлиши мумкин, айни вақтда 10 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланган.

Маълум қилинишича, мусиқачилар омборхонадан ишлаш ва яшаш учун фойдаланишган, бироқ уларда бу учун ва мусиқий концерт уюштиришга расмий рухсат бўлмаган. Ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда. 

Ёнғин бир неча соат давом этган, бу вақт ичида иншоотнинг 1-қавати билан вақтинчалик ёғоч зина билан боғланган 2-қаватидаги том қулаб тушган. Ёнғин юз берган бинода ўт ўчириш учун мўлжалланган воситалар ва тутун детекторлари бўлмаган.

The Voice of America маълумотларига кўра, ёнғинни бартараф этиш учун 55 ўт ўчирувчи талаб қилинган.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар