Австрияда президент сайловларининг иккинчи тури: Фаворит «австриялик Трамп»

Жаҳон 04 Декабрь 2016 5463

4 декабрь куни тонгида Австрияда президентликка қайта сайловлар учун сайлов участкалари очилди

Қайта овоз бериш Австрия Конституциявий суди шу йил июль ойида кўплаб қонун бузилишлари туфайли сайловларнинг иккинчи босқичи якунларини бекор қилганидан сўнг бўлиб ўтмоқда. Кейинчалик парламент қайта овоз бериш ўтказилишини маъқуллади.

Сайловда икки номзод қатнашмоқда: «Яшилллар» партиясининг собиқ етакчиси Александер ван дер Беллан ва ўнглар вакили (Австрия озодлик партияси) Норберт Хофер.

Австрияда президентлик сайловларининг биринчи босқичи 22 майда бўлиб ўтганди. Ўшанда Адольф  Норберт Хофер устун келган.

Иккинчи турда эса Александер ван дер Бедлен сайловчиларнинг 50,3, Норберт Хофер эса 49,7 фоиз овозини олганди. 

Аммо Хофер тарафдорлари сайлов натижалари юзасидан норозилик билдирди. Жумладан, сиртдан овоз беришнинг ташкил этилиши жараёни партия вакиллари шикоятига сабаб бўлди.

Натижада, Австрия суди иккинчи тур натижасини тан олмади ва 4 декабрга янги сайлов белгиланди.

ОАВ якшанба кунги овоз бериш натижаларига кўра 2 номзод ўртасидаги фарқ минимал даражада сақланиб қолишини тахмин қилмоқда. Бироқ айрим таҳлилчилар қочоқлар масаласида кескин чоралар тарафдори, «австриялик Трамп» номини олган, Гитлерни раҳнамо деб билгувчи ўта ўнг   Хофернинг қўли бу гал баланд келади, деб ҳисобламоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар