3 декабрда Бағдоднинг пенсия департаменти биноси олдидаги портлашда 10 киши ҳалок бўлди ва яна камида 17 киши яраланди, деб хабар бермоқда Alghad Press.

Бино олдига қўйилган автомобиль портлатилган.

Маҳаллий махсус хизматлар ходимларининг айтишича, транспорт воситаси максимал даражада портловчи модда ва жароҳатловчи элементлар билан тўлдирилган бўлган.