Дунё ҳайратларга, тасодифларга ҳамда кутилмаган янгиликларга бой. Марказида инсон турган бундай воқеалар ҳар дақиқа, Ер сайёрасининг исталган бир бурчагида содир бўлади. Уларни эшитганда ёки кўрганда киши ҳаяжонга тушади, хурсанд ёки хафа бўлади, тақдирнинг ишига яна бир бор таҳсин ўқийди...

Маънавият дурдоналари

Жамиятимизда шундай инсонлар борки, уларни ер қандай кўтариб юрибди экан, деб ўйлаб қоласан киши. Бундай разил инсонларнинг сони оз бўлса-да, жамиятнинг қусурларидан ҳисобланади. Гап ўз зурриёдининг аёлига суқланиб қарайдиган маънавий тубан қайноталар ҳақида кетмоқда. Шундай инсонлар ҳам борми, дея ёқа ушлаётган бўлсангиз керак? Афсуски, жамиятимиз бундай инсонлардан холи эмас... >>>  Давоми

25 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:19 ҳамда 19:25да икки марта ер силкиниш ҳодисаси қайд этилди. Ҳайрият, у ўтиб кетди. Ҳеч ким зарар кўрмади... Лекин, бир неча сониялик бу силкиниш одамларга бир олам ибрат ва сабоқ бериб кетди. Ҳа, атиги бир неча сониялик бу силкиниш инсоният ўзи даъво қилувчи шунча тараққиёт, куч-қудрат ва илми билан Аллоҳнинг балоси олдида ҳеч нарса қилолмаслигини, Аллоҳ хоҳласа бир неча лаҳзалар ичида бандаларини ер билан яксон этишга қодир эканлигини яна бир карра эслатиб қўйди... >>> Давоми

Фото: Muslimaat.uz

Дунё ҳамжамиятини 30 йил давомида ташвишлантириб, ўйлантириб келаётган мудҳиш касалликлардан бири бу ОИТСдир. Бунга нима сабаб бўляпти? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан АҚШда бир воқеа содир бўлганки, ана шу саволга очиқ жавоб бўла олади...>>> Давоми

Аллоҳ таоло ер юзида не турли мавжудотларни яратган бўлса, уларнинг ҳар бирига турли салбий ва ижобий ҳислатларни ҳам жамлаган. Ана шундай, ҳам салбий, ҳам ижобий деб ҳисоблаш мумкин бўлган ҳислатлардан бири – ўзиникини қизғаниш ҳисси бўлиб, у инсонда ҳам, бошқа мавжудотларда ҳам бор. Гап рашк туйғуси ҳақида кетмоқда... >>> Давоми

Иқтисодиётнинг сирли рақамлари

 

Дональд Трампнинг президентлик сайловида ғалаба қозонганидан кейинги 3 ҳафта мобайнида Америка миллий валютаси катта суръатда кучайиб бормоқда. У, шунингдек, ривожланаётган иқтисодиётлар пул бирликларини ҳам мағлуб этмоқда. Ўйлаб кўрганмисиз, нима учун Америка валютаси қадрининг ортиши дунёнинг барча мамлакатлари учун таҳдид солади? >>> Давоми 

Фото: Reuters

Дунёнинг энг бадавлат одами ким? Билл Гейтс! Ана шу инсон ва унинг рафиқаси эшитилиши қанчалик ғалати бўлмасин сувсиз ишловчи унитазни яратишга маблағ ажратишди. Яна қанча? Нақд 710 минг доллар...>>>  Давоми

Фото: © РИА Новости

USM Holding эгаси, ишбилармон ва хайрияпарвар Алишер Усмонов бадавлат инсонларга бағишланган яна бир рейтинга киритилди.>>>  Давоми 

Пулларни санамай тарозида тортиш, уларни сумкага ёки қопга солганча бозорга бориш... Буларнинг барчаси Венесуэладаги гиперинфляция натижасидир. >>> Давоми

Технология ғилдираги

© Фото: "РОСКОСМОС"

Россиянинг "Прогресс" космик юк кемаси Тувадаги кимсасиз тоғли ҳудуд устида 190 км баландликда фалокатга учради. Бу фалокат қандай оқибатларга олиб келади? Унинг ҳалокати Россия ХКСнинг экипажи фаолияти ва тизимларининг нормал ишлашига таъсир кўрсатадими? >>> Давоми 

Toyota компанияси ўзининг янгидан янги моделларини автоишқибозлар эътиборига тадқим этмоқда. Эндиги навбат Camry седанига... >>> Давоми 

Фото: © Nikola Motor Company

Батареяларни қувватлантириш учун водород ёқилғисидан фойдаланувчи юк машина ҳақида эшитганмисиз? Американинг Nikola Motor Company компанияси худди ана шундай машина ишлаб чиқди. >>> Давоми 

Дунё ажойиботлари

Фото: NASA

Марс сайёрасининг юзаси қорга бурканди. Унинг суратлари тармоқ фойдаланувчиларининг ҳайратига сабаб бўлди. >>> Давоми 

Фото: © AFP

Инсонлар неча йиллардан бери совға қолиб, совға улашишга жуда қизиқади. Байрам, тантана, муҳим сана ва бошқа сабабларга кўра, улар бу имкониятдан фойдаланишади. Совғалар арзон ёки қиммат бўлиши мумкин. Forbes барча даврларнинг энг қимматбаҳо совғалари рейтингини тақдим этди.>>>  Давоми 

Фото: asahi.com

Саёҳат қилиб, дунё кезишга қизиқадиганлар учун бу ҳафтада ажойиб бир янгилик содир бўлди. Япониянинг Аомори профектураси шимолида анъанавий кўмирли печкалар билан жиҳозланган кичик сайёҳлик поезди қатнай бошлади. >>> Давоми 

Фото: highsnobiety.com

Ҳар бир давлат ўзида мавжуд меҳмонхоналарнинг замонавийлигига ёки миллий руҳда эканлигига эътибор қаратади. Чунки келадиган меҳмон шу ердан туриб, мамлакат даражасига баҳо бериши мумкин. Қарангки, Швецияда йил бўйи хизмат кўрсатадиган, муздан ишланган дунёдаги биринчи меҳмонхона очилди. >>> Давоми 

Фото: panthermedia/vostock-photo

Сайёрамиз қанча катта бўлмасин, унда яшовчиларнинг сони ҳам ана шунча кўп. Масалан, одамларнинг ўзи 2016 йилда 7,433 млрд кишига етган.>>>  Давоми 

Паловни севмаган ўзбек бўлмаса керак. Бу таом билан ҳатто чет элликлар ҳам қизиқиб қолган кўринади, чунки ана шу ўзбек палови номоддий маданий мерос бўйича Ҳукуматлараро Қўмита 1 декабрда палов билан боғлиқ анъаналарни ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритди. >>> Давоми 

Сайёрамизда 1984 йилдан буён содир бўлган ўзгаришларни кўришни истасангиз, Google компанияси Google Earth лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган Timelapse сервисини янгилаб, бу имкониятни сизга тақдим этди. >>> Давоми 

Камдан-кам инсоннинг уйдаги Wi-Fi’дан кўнгли тўлади. Бундай ускуналар ишга туширилганига анча вақт бўлган бўлса-да, ҳали-ҳамон беқарор алоқа кузатилади. Уйдаги Wi-Fi сифатини яхшилашга ёрдам берувчи 6 усулни ўқиб чиқсангиз, балки бу мушкул осонлашар?..>>>  Давоми

Фото: Twitter/SamanMovahed

Интернетда кунда бўлмаса-да, аммо тез-тез жаҳоннинг турли жойларида яшовчи ёши энг кекса кишилар ҳақидаги маълумотлар чиқиб туради. Ироқнинг Курдистон вилоятидаги аҳолини рўйхатга олиш миллий жараёнида мамлакатдаги энг ёши катта инсони маълум бўлди.>>>  Давоми 

Ўзбек халқининг севимли шоири ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон мадҳиясининг сўзлари муаллифи Абдулла Орипов Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон Республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтган эди. >>> Давоми