Эрдўған турк сунъий йўлдошининг учирилиши шахсан кузатади

Жаҳон 04 Декабрь 2016 4035
Фото: © AP

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған турк сунъий йўлдоши Göktürk-1’нинг учирилишини кузатишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Anadolu.

Таъкидланишича, сунъий йўлдош 5 декабрда учирилади. У Француз Гвианасидаги Куру космодромидан учирилади.

Эрдўған сунъий йўлдош учирилишини видеоанжуман тартибида кузатади.

Göktürk-1 Туркия қуролли кучларини Ер сиртининг юқори сифатли суратлари билан таъминлайди. 

Сунъий йўлдошнинг Ер атрофида айланиши даври 90 дақиқани ташкил қилади. Францияда ишлаб чиқарилган сунъий йўлдош Ерга йилига 60 мингдан кўпроқ сурат юборади.

 

Кўпроқ янгиликлар