Финляндияда отишмада Иматра шаҳри мэри ва икки нафар маҳаллий журналист ҳалок бўлди. Учала қурбонлар ҳам аёл кишилар бўлган. Отишма Иматрада юз берган, деб хабар бермоқда Yle.

Отишма 4 декабрга ўтар кечаси шаҳардаги ресторанлардан бирида юз берган. Жиноятни содир этганликда гумон қилинган кимса қўлга олинган.

У 23 ёшли эркак бўлиб чиққан ва қаршилик кўрсатмай таслим бўлган.

Таъкидланишича, ҳуқуқ-тартибот муассасаларида жиноят сабаби ҳақидаги текширилмаган исталган ахборот инкор қилинмоқда, чунки бу сабаблар ҳозирча номаълум. 

Телеканал мухбири маълумотларига кўра, аёллар ресторандан чиқаётганларида отиб кетилганлар.