Индонезиялик қутқарувчилар жамоаси 3 декабрь куни мамлакат шимолида ҳалокатга учраган полициячилар самолётида бўлган 13 кишидан бирининг жасадини топди. Бу ҳақда Риау Эрланга орол-вилояти полицияси раҳбари маълумот берган.

"Жасад Батам оролига идентификациялаш учун юборилди", — дея унинг сўзларини келтирган Detik.com портали.

Индонезия ҳарбий-денгиз флоти қутқарув операциясига учта кема ва иккита патруль қайиғини юборди. Полициячилардан бирининг сўзларига кўра, воқеа ҳудудига юборилган қутқарув кемалари ҳалокат рўй берган нуқтани аниқлаган.

Самолёт шанба куни Панкалпинанг оролидан Банка оролига учган, Линга ороллари (Малакк бўғози) яқинида қулаганди.

Сингапур фуқаро авиацияси бошқармаси Индонезия полицияси самолёти Батам оролига яқин ерда, денгиз устида эканлигида диспетчер билан алоқани йўқотганини тасдиқлади.

Қутқарув-қидирув амалиёти давом этмоқда.

Бир муддатдан The Straits Times M-28 Skytruck бўлаклари балиқчилар томонидан Пулау Лингга ороли яқинида топилганини маълум қилди.