Италияда конституцион ислоҳот масаласи бўйича референдум ўтказилади

Жаҳон 04 Декабрь 2016 1632

4 декабрда Италияда конституцион ислоҳот масаласи бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади. Мамлакатнинг овоз бериш ҳуқуқига эга деярли 46 млн фуқаросига бош вазир Маттео Ренци бошчилигидаги ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган ислоҳотни қўллаб-қувватлаш ёки рад этиш таклиф қилинади.

Овоз бериш участкалари бутун мамлакат бўйлаб соат 07:00да очилиб, 23:00 гача ишлайди. 

Таклиф қилинаётган ислоҳотга бутун мухолифат қарши чиқмоқда. Референдумнинг қандай тугашини мамлакат вазирлар маҳкамаси ва шахсан Ренцонинг келгуси тақдири билан боғлашмоқда.

Ислоҳотнинг муҳим бандларидан бирида миллий парламент таркиби ва вазифаларини ўзгартириш билдирилган. Бунда қонунчилик жараёнини енгиллаштириш, қонун лойиҳаларини такроран муҳокама қилишдан қочиш ва Италияда кўпроқ сиёсий барқарорликни таъминлаш мақсадида жорий кўринишда Сенатни бартараф этиш кўзда тутилган. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги 70 йил ичида Италияда 65 марта ҳукумат алмашган. Сенат сайлов орқали шакллантириладиган орган бўлишдан тўхтайди. Унга вилоятлар вакиллари ҳамда йирик шаҳарлар мэрлари киради.

Бундан ташқари, беш сенатор Италия президенти томонидан 7 йиллик муддатга белгиланади. Умрбод сенаторлар институтини бартараф этиш режалаштирилмоқда. Ҳукуматга ишонч билдириш масаласи бўйича овоз бермайдиган юқори палата аъзолари сони уч мартга қисқаради (315 кишидан 10 кишигача). Бу эса бош вазирнинг айтишича, давлат маблағларини анча тежашга имкон беради.   

Янги сенат қонунчилик жараёнида чекланган ҳолда, фақатгина вилоятлар ёки Европа Иттифоқи билан муносабатларга тегишли қонун лойиҳаларигина кўриб чиқишда иштирок этади. Шу билан бирга сенаторлар ортидан парламент иммунитети сақланиб қолади. 

Ренцининг таъкидлашича, ушбу референдум Италияни ўзгартириш, уни Европада етакчи роль эгаллайдиган, барқарор, замонавий ва рақобатбардош давлатга айлантириш учун тарихий имкониятдир.

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар