Италияда референдум: Европа итальянча exit хавфи остида

Жаҳон 04 Декабрь 2016 6121
Фото: RT

Италияда маҳаллий вақт билан соат 7.00да (Тошкент вақти билан соат 11.00) конституцион ислоҳот масаласи бўйича референдум учун сайлов участкалари очилди. Ушбу ташаббус мамлакатнинг ҳозирги бош вазири Маттео Ренци томонидан билдирилган.

Овоз беришда Италиянинг деярли 47 млн фуқароси, ҳамда хорижда истиқомат қилувчи 4 млн итальян иштирок этади. Улар конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича саволга ёки «ҳа» ёки «йўқ» жавобини билдиришлари керак бўлади.

Сайлов участкалари соат 23.00да ёпилади (Тошкент вақти билан 5 декабрь куни соат 3.00 мск), кейин овозларни ҳисоблаш бошланади.

Таклиф қилинаётган ислоҳотга бутун мухолифат қарши чиқмоқда. 

Референдумнинг қандай тугашини мамлакат Вазирлар Маҳкамаси ва шахсан Ренцонинг келгуси тақдири билан боғлашмоқда.

Ислоҳотнинг муҳим бандларидан бирида миллий парламент таркиби ва вазифаларини ўзгартириш билдирилган. Бунда қонунчилик жараёнини енгиллаштириш, қонун лойиҳаларини такроран муҳокама қилишдан қочиш ва Италияда кўпроқ сиёсий барқарорликни таъминлаш мақсадида жорий кўринишда Сенатни бартараф этиш кўзда тутилган.

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги 70 йил ичида Италияда 65 марта ҳукумат алмашган. Сенат сайлов орқали шакллантириладиган орган бўлишдан тўхтайди. Унга вилоятлар вакиллари ҳамда йирик шаҳарлар мэрлари киради.

Бундан ташқари, 5 сенатор Италия президенти томонидан 7 йиллик муддатга белгиланади. Умрбод сенаторлар институтини бартараф этиш режалаштирилмоқда. Ҳукуматга ишонч билдириш масаласи бўйича овоз бермайдиган юқори палата аъзолари сони уч мартга қисқаради (315 кишидан 10 кишигача). Бу эса бош вазирнинг айтишича, давлат маблағларини анча тежашга имкон беради.

Янги сенат қонунчилик жараёнида чекланган ҳолда, фақатгина вилоятлар ёки Европа Иттифоқи билан муносабатларга тегишли қонун лойиҳаларигина кўриб чиқишда иштирок этади. Шу билан бирга сенаторлар ортидан парламент иммунитети сақланиб қолади. Ренцининг таъкидлашича, ушбу референдум Италияни ўзгартириш, уни Европада етакчи роль эгаллайдиган, барқарор, замонавий ва рақобатбардош давлатга айлантириш учун тарихий имкониятдир. 

Агар референдумда ғалаба қозонмаса, Ренци истеъфога кетиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар