«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо инглиз клубидаги фаолияти борасида гапириб ўтди. Унинг фикрича, жамоада ишлай бошлаганидан буён Луи ван Гаал қурган ўйин услубини ўзгартиришга муваффақ бўлган.

«Мени фақат жамоамиз қандай ўйнаётгани ўйлантиради. Келинг, ўйинимизга ишончни сақлаб қоламиз, биз яхши натижалар қайд этиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Кўрамиз, бунинг охири қандай якун топаркан. Мен бу ерда аниқ ирсий омиллар ва аниқ ўйин услуби эвазига келажак қургани ишламоқдаман. Бу менинг иш фаолиятимдаги асосий жиҳат, лекин яна бошқача жиҳатлар ҳам мавжуд.

Кўпчилик натижалар, мақсадлар ва вазифаларга боғлиқ равишда иш олиб боради. Мен эса ўзимдан кўп нарсани талаб қиламан. Бирга ишлайдиган одамларимдан, футболчилардан ҳам шундай кўп нарса талаб қиламан. Жамоа ҳам мендан кўп нарса талаб қилиши ёқади. Шундай экан, бу жиҳатдан фақатгина қониқиш ҳосил қилишни истамайман. Мен кўпроқ нарсани хоҳлайман.

Ҳозирги ўйинимизда ҳимоямиз анча олдинда жойлашмоқда. Марказий ҳимоячилар бутун ҳудуд бўйлаб ҳимояланмоқда.

Фуболда ўйин услублари турлича. Биз айнан ўз услубимизни яратишга ҳаракат қилаяпмиз. Менда ҳеч қачон бугунгидек тўп билан кўп муомала қиладиган жамоа бўлмаган. Ҳеч қачон тўп билан кўп муомалада бўлиб, ўйинни назорат қиладиган бугунгидек жамоага эга бўлмаганман. Ҳеч бир жамоам илгари ҳозиргидек кўп вазиятлар ярата олмаган. Агар биз юқори санаган барча устунликларимизни сақлаб қолсак ва дарвоза олдида ҳамда ҳимояланишда бироз прагматик футбол намойиш эта бошласак, ўшанда биз жуда ва жуда яхши жамоага айланамиз», — дея Моуриньодан иқтибос келтиради Goal.com интернет-нашри.