Нигериянинг марказий қисмидаги Нигер штатида дизель ёқилғисини ташиётган юк машинасининг портлаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар берди. 

"2 декабрда Тегина шаҳрида дизель ёқилғиси олиб кетаётган цистернали юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқариб, бошқа автомобиль билан тўқнашиб, турар жой биноларига бориб урилган. Оқибатда 14 киши ҳалок бўлган. Воқеа оқибатида бинони аланга қамраб олган ҳамда унда яшовчилар ва йўл четидаги савдогарлар ҳалок бўлган", деб айтди Нигер штати вакили Бала Элкана.

"Воқеа юзасидан тергов бошланди, полиция унинг сабабларини аниқлаши керак", деб қўшимча қилди Элкана.