Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампни ақлли инсон деб билишини маълум қилди. У шунингдек, Трамп масъулиятнинг янги даражасини тезда англаб, ҳис қилишига умид билдирган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«Трамп тижоратчи ва тадбиркор бўлган. Бугун у давлат арбоби. Бугун у дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири, дунёнинг етакчи иқтисодиётларидан бири, етакчи ҳарбий қудратли давлат бўлган Америка Қўшма Штатлари раҳбари. У бизнесда муваффақият қозона олгани унинг ақлли инсон эканини билдиради. Ақлли инсонми, демак у масъулиятнинг бошқа даражасини ҳам тезда англайди», — деган Путин.